Янгиликлар

8 Июнь 2024

МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Куни кеча “Қўриқлаш” бош бошқармасининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида сўз юритиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, шахсий таркиб билан олиб борилаётган профилактик тарбиявий ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, қатъий интизомий таъсир чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган турли хил таваккалчиликга асосланган ўйинларни ўйнамаслик, коррупция, тамагирлик каби иллатларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.
Давра суҳбати якунида масъуллар томонидан иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.