Янгиликлар

11 Декабрь 2025

Сирдарё вилоятида Қўриқлаш фаолиятини самарали ташкил этиш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг натижадорлигини ошириш, қўриқдаги объектларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, ўтказилган ўрганиш ишлари давомида қўриқланадиган объектларда шахсий таркиб томонидан хизмат интизомига риоя қилиш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини баҳолаш ва уларнинг лавозим мажбуриятларини бажариш сифатига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари, кириб-чиқиш режимини ташкил этишда рақамли технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларини ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.