Янгиликлар

12 Ноябрь 2025

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг хизматдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маданий ҳордиқ олишига кўмаклашиш мақсадида кўплаб маданий тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Нукус шаҳарлараро Қўриқлаш бўлими ходимлари учун Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейига саёҳат ташкил этилди. Мазкур тадбирда соҳа вакилларига музей ходимлари томонидан буюк бобомиз, шоир Бердақ Гарғабай ўғлининг ҳаёти ва ижодига баǵишланган картина ва экспонатлар билан таништириб, кўплаб маълумотлар бериб ўтди.

Ушбу саёҳат нафақат ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш, балки миллий меросдан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлашга, норасмий муҳитда жамоани жипслаштиришга ёрдам берди. Бундай тадбирлар ходимларда жонажон ўлка тарихи ва маданиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантиришга ёрдам беради, бу эса жамият хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ касбий фаолиятда айниқса қимматлидир.