Янгиликлар

6 Август 2025

Хизматни ўташда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди

Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти бошчилигида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий таркиб фаолиятида қонунийликни таъминлаш, хизматни ўташда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.

Учрашув давомида хизмат фаолиятининг асосий жиҳатлари, жумладан, хизмат интизомига риоя қилиш, ички тартиб-қоидаларни бажариш, хизматда ўзини тутиш маданияти, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳар бир ходимнинг иш самарадорлиги нафақат хизмат фаолияти натижалари билан, балки қонунчиликка риоя қилиш даражаси, шахсий масъулияти ва ахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоланади.