Янгиликлар

28 Июнь 2025

Маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида жойларда бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда

Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлигини, маҳаллалар осойишталигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлиги таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тарғибот-ташвиқот ишлари жараёнида фуқароларга ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга Қўриқлаш хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилди.

Хусусан, маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида фуқаролар хонадонларини қўриққа олиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса аҳолининг тунини тинч кунини осуда қилиш имкониятини беради.