Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда миллий тарих ва маданиятимизга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида ходимлар вилоятимиз тарихининг турли даврларини акс эттирувчи ноёб экспонатлар, археологик топилмалар, халқ амалий санъати намуналари, миллий либослар ҳамда тарихий шахслар ҳаётига оид қимматли маълумотлар билан яқиндан танишдилар.
Музей экскурсоводлари томонидан берилган батафсил ва қизиқарли маълумотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.