Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркибнинг меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида ходимлар учун Самарқанддаги тарихий обидаларга саёҳатлар уюштирилди
Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши, осойишталиги, кўп жиҳатдан юрт тинчлиги ва унинг барқарорлиги билан ўлчанади. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари юклатилган вазифаларни сидқи дилдан, бекам-у кўст бажаришида улар учун муносиб шарт-шароитлар яратилган бўлиши муҳим саналади. Шу боисдан Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимларининг меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида ходимлар ўртасида Самарқанддаги тарихий обидаларга саёҳатлар уюштириш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келишмоқда.
"Қўриқлаш" хизмати ходимларининг навбатдаги саёҳати Улуғбек расадхонасига бўлди. Бу ерда ходимлар Мирзо Улуғбек даврининг ўзига хос тарихи ҳамда давлатчилиги асослари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишди.
Бу каби саёҳатлар ходимларда тарихга бўлган қизиқишларини ортиб бориши билан бирга меҳнат фаолияти давомида самарадорликка эришишида муҳим аҳамият касб этади.