Янгиликлар

12 Июль 2025

Шахсий таркибининг хизмат самарадорлигини ошириш ва руҳий барқарорлигини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда психологик тренинглар ўтказиб келинмоқда

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркибининг хизмат самарадорлигини ошириш ва руҳий барқарорлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман Қўриқлаш бўлимларида мунтазам равишда психологик тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Бошқарма психологлари томонидан ташкил этилаётган ушбу тадбирларда ходимларнинг стрессга чидамлилиги, эмоцияларни бошқариш, жамоада самарали мулоқот олиб бориш, муаммоли ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмалари ривожлантирилмоқда. Тренинглар ролли ўйинлар, гуруҳий машқлар ва индивидуал маслаҳатлар шаклида олиб борилмоқда.

Бундай тадбирлар ходимларнинг иш унумдорлигини ошириш, жамоадаги муносабатларни яхшилаш ҳамда хизмат фаолиятини психологик жиҳатдан барқарор шароитда олиб боришга хизмат қилмоқда. Психологик машғулотлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.