Янгиликлар

3 Июль 2025

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги тадбир ўтказилди

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ҳамда тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузиш ҳолатларини олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни барвақт аниқлаш борасидаги ишлар доирасида Тошкент Ҳарбий суди масъул ходими иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маърузачи томонидан, сўнгги вақтларда ходимлар томонидан содир этилаётган қонун бузилиши ҳолатлари, уларга имкон бераётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтилиб, бу каби ҳолатлардан ҳар бир ходим ўзига тегишли хулоса қилиши, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишлар билан шуғулланмаслик, интизом ва тартиб қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.