Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча Қўриқлаш Департаментининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, мусобақа кескин, аммо дўстона руҳда ўтди. Жамоалар ажойиб ўйин ва ғалабага бўлган иродани намойиш этиб, мухлислар эса иштирокчиларни фаол қўллаб-қувватладилар. Айниқса, бир нечта чиройли голлар ва муҳим вазиятларда бир неча бор жамоасини қутқариб қолган дарвозабонларнинг фидокорона ўйини эсда қолди.
Мусобақа сўнгида ғолиб деб топилган ходимлар Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда Қўриқлаш департаменти раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.