ТОШКЕНТ МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ўртасида ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш, турли ёт ғояларга қарши уларнинг маънавияти ва билимини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси масъул ходими иштирокида машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида маърузачи томонидан, бугунги кунда мутаассиб гуруҳлар ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишда ислом динини баъзи тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилишлари ҳамда замонавий ривожланиш босқичида интернет тизимининг ижтимоий тармоқларидан кенг фойдаланишлари, унда ўз ғояларни тарғиб қилишлари етказилиб, бу каби ҳолатларга алданмаслик, ёт ғояларнинг таъсирига тушмаслик йўлида ўз билим савиялари ва дунёқарашларини доимий ошириб бориш, зарарли иллатлардан сақланиш, ўз онгларида уларга қарши кучли иммунитетни шакллантира олишлари зарурлиги етказилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: