Тошкент минтақавий ўқув марказида ИИВ академик лицейи ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди
Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уларнинг қалбида юксалтириш, маънавий баркамол, ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасидаги ишлар доирасида Тошкент минтақавий ўқув марказида Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга, марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар, ёшлар учун йўлга қўйилган спорт тўгараклари, қурол-аслаҳа ҳамда махсус техникалар, хизмат отлари, мото- ва автопатрулнинг хизмат фаолияти, Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг вазифалари, спорт мураббийлари томонидан қўл жанги усуллари бўйича мастер класс маҳорат дарслари намойиш этилди.
Шунингдек, ёшларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.