ТОШКЕНТ МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ СЕМИНАР МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон–2030" стратегияси тўғрисида"ги 158-сон Фармонини Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибига тўлиқ етказиш мақсадида семинар машғулоти ташкил этилди.
Кун тартибидаги мавзуни тўлиқ ёритиб бериш мақсадида машғулотга Тараққиёт стратегияси маркази бўлим бошлиги Ф.Т.Хакимов таклиф этилиб, маърузачи томонидан мазкур фармон билан "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифа ва мақсадлар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар батафсил тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида мавзу юзасидан тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.