Янгиликлар

21 Январь 2024

Тошкент ҳамда Фарғона минтақавий ўқув марказларида навбатдаги тингловчиларнинг тантанали сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди

"Қўриқлаш" бош бошқармасининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлари таркибида хизмат қилаётган ходимлар малака ошириш дастури бўйича навбатдаги ўқув курсларини тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Шу муносабат билан куни кеча ўқув йиғинларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларни Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлар раҳбарлари кириш сўзлари билан очиб, тингловчиларни ўқув йиғинларини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилашди.
Шунингдек, ўқув йиғинлари давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.