Янгиликлар

23 Февраль 2024

СИРДАРЁДА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Психологик таъминлаш маркази, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида "Ўсмирларда хулқий оғишларни эрта диагностика қилишнинг замонавий психологик усуллари" мавзусидаги навбатдаги психологик ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбирда Миллий гвардия Психологик таъминлаш маркази, Болалар психологияси маркази мутахассислари, Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Мазкур тренингдан кўзланган мақсад, вояга етмаган ўсмирлар ҳатти-ҳаракатларида вужудга келиши мумкин бўлган хулқий оғишларни барвақт аниқлаш орқали қонун бузилишларига қарши иммунитетни шакллантиришда психологик билимларнинг аҳамиятидан иборат бўлди.
Иштирокчиларнинг мавзу юзасидан барча саволларига мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.