Янгиликлар

9 Май 2025

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан марҳум ходимлар хотираси ёд этилди

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимлар оилалари зиёрат қилиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ташрифлар давомида марҳумларнинг ёрқин хотиралари эсга олиниб, уларнинг Ватан олдидаги садоқати ва жасорати юксак эътироф этилди. Улар қолдирган муқаддас хотира халқимиз қалбида доимо барҳаёт экани таъкидланди.
Шунингдек, хизмат бурчини адо этиш йўлида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ижтимоий ҳимояси, фаровонлиги давлатимиз эътиборида экани алоҳида қайд этилди.
Бундай учрашув ва ташрифлар ўз бурчига содиқ бўлган жасур ходимларнинг хотирасини эъзозлаш, уларнинг оилаларига ҳурмат кўрсатиш ва келажак авлодга ибрат бўлиши нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.