Янгиликлар

5 Декабрь 2025

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан ходимларнинг байрам кайфиятини кўтариш, уларнинг маданий ҳордиқ олишига кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъати ва маданияти институти Нукус филиалида "Конституция – келажак таянчи" мавзусида концерт дастури ташкил этилди.

Мазкур тадбир дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди. Шунингдек, байрам муносабат билан республикамизда қўриқлашга олинган объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш йўлида хизмат қилиб, ўз ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган кўплаб ходимлар эсдалик совғалари, фахрий ёрликлар ва ташаккурномалар билан тантанали равишда тақдирланди.

Шундан сўнг байрам концерти бошланиб, концертда халқимизнинг севимли санъаткорлари, ўйинчилар, кўлки шайдолари томонидан бир-биридан қизиқарли қўшиқлар, миллий ўйинлар, саҳна чиқишлари барчага ёшли завқу бағиш этиб, байрам тадбирининг кўтарингки кайфиятга ўтишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди.