Янгиликлар

31 Май 2025

Сурхондарёда Кураш бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.

5 та вазн тоифасида ўтказилган мусобақада полвонлар муросасиз кескин курашлар олиб борди. Мусобақа жуда қизғин тарзда ташкиллаштирилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳаққоний баҳолаб борилди. Якуний натижаларига кўра,

73-кг 1-ўринни Мухамматов Сайфиддин

81-кг 1-ўринни Жўраев Сарвар

90-кг 1-ўринни Қудратов Сирожиддин

100-кг 1-ўринни Ашуров Бегзод

+100-кг 1-ўринни Нодиров Зиядуллолар ўз вазн тоифаларида мусобақанинг мутлоқ ғолиблари бўлишди.

Ўтказилган кураш мусобақасининг “Энг яхши техника устаси” номинацияси бўйича – Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори подполковник Шуҳрат Бекмуродов, “Ғалабага бўлган интилиши” номинацияси бўйича – Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди катта мутахассиси кичик сержант Зиядулло Нодировлар муносиб деб, топилди.

Иштирок этган ходимлар ва совриндорлар, диплом, медал ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.