Қўриқлаш хизматида ташкил этилган навбатдаги йиғилишда устувор вазифалар муҳокама этилди
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш хизмати бошлиғи подполковник А.Чориев томонидан ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми, қўриқловдаги объектларда хавфсизликни таъминлаш, ходимларнинг хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, хизмат фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Раҳбарият томонидан ходимлар ўз устиларида мунтазам равишда ишлашлари, билим савияларини янада ошириб, янги технологияларни амалияга кенг жорий этиш, Қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатилаётган хизматлар эвазига тўланадиган пул маблағларини белгиланган тартибда ўз вақтида ундириб бориш зарурлиги таъкидланди.