УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Сирдарё вилоятининг умумтаълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча бу каби тадбирлар Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси, шунингдек, Гулистон ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши масъуллари томонидан Гулистон туманида жойлашган 1-сонли ҳамда Мирзобод туманида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактабларида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказилди. Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларда Миллий гвардия ходимлари хизматда фойдаланиб келинаётган махсус жиҳозлар ва техникалар билан ўқувчи ёшларни яқиндан таништирди.
Таъкидлаш жоизки, ташкил этилган тадбир орқали ўқувчилар ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Ёш авлоднинг ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилувчи бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.