Самарқанд ва Фарғона вилоятларида "Ватаним ранглар жилосида" расмлар танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармаларида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида "Ватаним ранглар жилосида" мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур танлов байрамона ҳамда кўтаринки руҳда бошланди. Мусобақада иштирок этиш ва ўз имкониятларини синовдан ўтказишга мушарраф бўлган болажонлар жуда мамнун бўлишди. Ватанпарварлик туйғулари акс эттирилган расмларда болаларча беғуборлик, соддалик, самимийлик туйғулари ҳамда эзгуликка интилишлари намоён эди. Танловда иштирок этган бу кичик асарлар орасидан энг яхшисини ажратиш мушкул бўлди. Чунки ҳар бир чизилган асар ўзгача бир маъно-мазмун касб этган эди.
Тадбир якунида овоз бериш орқали энг юқори баҳоланган сурат эгалари ғолиб деб топилди ва ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.