САМАРҚАНДДА 10 КИЛОМЕТРГА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
Самарқанд туризм марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан 10 километрга югуриш марафони ўтказилди.
Марафонда Миллий гвардия ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Курашларга бой тарзда ўтган марафонда иштирокчилар югуриш давомида маррага биринчилардан бўлиб етиш мақсадида шиддат билан ҳаракат қилишди. Мусобақа якуний натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия раҳбарияти томонидан диплом, медаль ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.