МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ БИТИРУВ ҲАМДА ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАРОСИМЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қўриқловини такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари оширилиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Жиззах, Фарғона ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказларида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган қоровуллик лавозимларда хизмат қилаётган сафдор ходимлари бошланғич тайёрлаш ҳамда малака ошириш ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ходимлар ҳарбий қасамёдга келтирилди.
Битирув маросимида, ўқув йиғини давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.