Янгиликлар

15 Июль 2024

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА БИТИРУВ МАРОСИМЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қӯриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари оширилиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда ИИВ ППХваЖТСБ сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимлар ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ўқув йиғини давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Тадбирда минтақавий ӯқув марказлари раҳбарияти сўзга чиқиб, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.