Янгиликлар

5 Май 2025

Минтақавий ўқув марказларида тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди

Куни кеча Минтақавий ўқув марказларида Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари сафдорлар таркибини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув йиғинларида иштирок этган тингловчиларга тантанали сертификатлар топшириш маросимлар ўтказилди.
Тадбирларни марказлар раҳбариятлари кириш сўзлари билан очиб, тингловчиларни сертификат қабул қилганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси хизмат фаолияти давомида, олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тиладилар.