Минтақавий ўқув марказларида тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди
Куни кеча минтақавий ўқув марказларида тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди. Мазкур тантаналарда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги саф бўлинмалари ходимларини анъанавий шаклда касбий билим ва малакасини ошириш бўйича ўқув йиғинларида иштирок этган сафдорлар таркибидаги ходимлар ҳарбий қасамёдига келтирилиб, уларга сертификатлар топширилди.
Маросимларда сўзга чиққанлар тингловчиларнинг ўқув жараёнида эгаллаган назарий тайёргарлиги ва амалий кўникмалари даражасини юқори баҳолади. Битирувчиларга келгуси хизматларида муваффақиятлар тилаб, уларнинг ўз бурчига содиқлиги ва Ватанга фидокорона хизмат қилишга тайёрлигига ишонч билдирдилар.
Ўқув жараёни ҳамда ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатган тингловчилар алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Ўз сафдошларига ўрнак бўлганларга меҳнатсеварлиги ва масъулияти учун ташаккурнома сифатида фахрий ёрлиқлар топширилди.