Янгиликлар

22 Декабрь 2024

Минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш ҳамда қасамёд қабул қилиш тадбирлари бўлиб ўтди

Куни кеча Миллий гвардия Тошкент, Фарғона ва Жиззах минтақавий ўқув марказларида ўқув йиғинларини муваффақиятли тамомлаган "Қўриқлаш" бўлинмаларининг сафдор ходимларига сертификатлар топширилди. Белгиланган ўқув курслари давомида тингловчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг жисмоний-жанговар қобилиятини кучайтириш, фавқулодда ҳолатларда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш ҳамда жамоавий ишлаш принциплари, тезкор вазиятларда аниқ, хатосиз қарорлар қабул қилиш қобилиятларини янада кучайтириш мақсадида психологик тренинглар ташкил этилиб, уларнинг психоэмоционал ҳолатлари мустаҳкамланди.
Шунингдек, ўқув жараёнларида фаоллик кўрсатиб сафдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ватан ҳимоячиларига ўқув марказларининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Сўзга чиққанлар тингловчиларни сертификатлар қабул қилганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, келгуси хизмат фаолияти давомида халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.