Минтақавий ўқув марказларида тингловчиларни тантанали қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди
Куни кеча Тошкент ҳамда Фарғона минтақавий ўқув марказларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти сафдорлар таркибини бошланғич тайёрлаш бўйича ўқув йиғинларида иштирок этаётган тингловчиларни тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда юртга садоқат, қонунларга ҳурмат ва Ватанга фидойилик руҳида қасамёд қилинган бўлиб, тингловчиларнинг келажакдаги хизмат фаолиятига муҳим қадам бўлди.
Тадбирни минтақавий ўқув марказлари раҳбарияти кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни қасамёд қабул қилганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси хизмат фаолияти давомида, олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.
Шунингдек, мамлакатимизда Қуролли кучлар тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ривожланиш жараёнлари, яратилаётган шароитлар тўғрисида маърузалар қилиниб, бу каби эътибор ва эътирофга мос равишда Ватанпарварлик рухида садоқат билан хизмат қилиш лозимлиги етказилди.