Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами ҳамда тингловчиларнинг навбатдаги ўқув курсларини якунлаганликлари муносабати билан тантанали битирув маросимлари бўлиб ўтди
Куни кеча "Қўриқлаш" бўлинмаларининг сафдор ходимлари 148 соатлик бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш ўқув курсларида ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, мазкур курсларни муваффақиятли якунлаганликлари учун сертификатларга эга бўлишди.
Тадбирлар аввалида Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари раҳбарияти сўз олиб, тингловчиларни сертификатлар қабул қилганликлари ва ўқув йиғинларини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклади, шунингдек, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, келгуси хизмат фаолияти давомида халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилашди.
Шу билан бирга, Миллий гвардия қўмондонининг "Мустақиллик байрами табриги" ўқиб эшиттирилиб, бир гуруҳ ходимларга ўқув йиғинлари давомида намунали хулқи, интизоми, ўқув машғулотларини яхши ўзлаштирганлиги, уларга юклатилган вазифаларга виждонан ёндашганлиги муносабати билан мукофотлар топширилди.