Миллий гвардия Минтақавий ўқув марказларида тингловчиларнинг битирув ва қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди
Куни кеча Миллий гвардия Минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш ҳамда малака ошириш ўқув йиғинларини битирган, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимларининг битирув ва қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, ўқув йиғинлар давомида тингловчилар ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, мутахассислик ва ҳуқуқий билим асослари, ўқ отиш ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини тўлиқ ўзлаштирдилар.
Шунингдек, ўқув йиғинлари давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Маросимнинг бадиий қисмида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан намойиш этилган қўл жанги усуллари тадбир меҳмонлари ҳамда битирувчилар қалбида жанговар шайлик ва ватанпарварлик руҳини янада ошишига кенг замин яратди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: