Қўриқлаш Департаментининг минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топшириш маросимлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаментининг минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, бошланғич тайёргарлик ҳамда малака оширишга келган сафдор ходимлар белгиланган режа асосидаги навбатдаги ўқув курсларини тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Тадбирларда тингловчиларнинг ўқув жараёнида эгаллаган назарий билимлари ва амалий кўникмалари алоҳида эътироф этилди. Уларнинг хизматга тайёрлиги, масъулиятни чуқур англаб етгани ва белгиланган дастур асосида пухта тайёргарлик кўргани таъкидланди.
Маросимлар якунида сўзга чиққанлар томонидан тингловчиларга келгусидаги хизмат фаолиятида зафарлар тиланди ҳамда уларнинг Ватанга садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдирилди.