Янгиликлар

6 Октябрь 2025

Қўриқлаш департаментининг минтақавий ўқув марказларида навбатдаги тантанали битирув ҳамда қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг минтақавий ўқув марказларида сафдорлар таркибини бошланғич тайёрлаш бўйича ўқув йиғинларида иштирок этаётган тингловчиларнинг тантанали битирув ҳамда қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди. Тадбирларда юртга садоқат, қонунларга ҳурмат ва Ватанга фидойилик руҳида қасамёд қилинган бўлиб, тингловчиларнинг келажакдаги хизмат фаолиятига муҳим қадам бўлди.

Тадбирларни минтақавий ўқув марказлари бошлиқлари кириш сўзлари билан очиб, тингловчиларни қасамёд қабул қилганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси хизмат фаолияти давомида, олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади. Бундан ташқари, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ўқув йиғинлари давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.