Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ўтказилган тадбир
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби орасида "ИИО ходимларнинг давлат сирларини ошкор қилишларнинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, шунингдек Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети масъуллари томонидан тингловчилар ҳозирги глобаллашув жараёнида давлат сирларини ошкор қилишларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумотларга эга бўлишди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари нафақат назарий билимлар, балки махфий маълумотлар билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларга ҳам эга бўлди. Очиқ мулоқот доирасида барча қизиқарли масалалар кўриб чиқилди, бу эса таълимда максимал самарага эришиш имконини берди.
Тадбир давомида тингловчилар зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоб олишди.