Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ўқув марказининг шахсий таркиби, шунингдек, Нукус ҳарбий прокуратураси масъуллари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар "Маъмурий ҳуқуқбузарлик ва маъмурий жавобгарлик. Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маъмурий жавобгарлиги" мавзуси, шунингдек қонунчилик нормаларини қўллаш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида иштирокчилар унинг юксак амалий аҳамиятини қайд этиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўлида ёрдам берадиган қимматли маълумотларга эга бўлдилар.