Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларда Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ходимлари томонидан маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Нукус шаҳрида жойлашган 22-сонли мактаб ўқувчиларини жалб этган ҳолда очиқ эшиклар куни ўтказилди. Тадбир вақтида марказ ўқув жараёни бўйича ҳамда Қўриқлаш хизмати афзалликлари тўғрисида маълумотлар, китобхонлик кечаси ҳамда от спорти бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.
Шунингдек, ўқув маркази бўлинма бошлиғи психолог майор Р.Тилеумуратов томонидан "Ёшларнинг эркин фикр юритишида юзага келадиган муаммолар" мавзусида психологик тренинг ташкил этилди. Учрашув якунида ўқувчилар ўқув маркази фаолияти, унинг таълим имкониятлари ва касбий ўсиш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот олдилар. Ушбу тадбир марказ ва ёш авлод ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаб, кейинги ҳамкорлик ва касбга йўналтириш ишлари учун қулай шароит яратди.