Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни юзасидан навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиб орасида "Биз коррупцияга муросасиз муносабатдамиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъуллари томонидан иштирокчилар ҳозирги глобаллашув жараёнида коррупция ва порахўрликнинг салбий иллатлари олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумотларга эга бўлишди.
Бундан ташқари, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг жиддий оқибатлари, қонунчиликда кўрилган чора-тадбирлар ва бунга қарши курашда хорижий тажрибалар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида тингловчилар зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавобларни олишди.