Ҳудудларда ноқонуний равишда балиқ овлаётган фуқаролар Қўриқлаш ходимлари томонидан қўлга олинди.
Жорий йилнинг 14 апрель куни Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўли ҳудудида хизмат қилаётган Қўриқлаш-патруллик хизмати ходимлари назорат тадбирлари давомида номаълум фуқаролар томонидан ноқонуний балиқ овланаётганлиги аниқланиб қўлга олинади.
Суриштирув давомида ушбу шахслар, Арнасой тумани, Тинчлик МФЙ да истиқомат қилувчи М.А. ҳамда Мирзачўл тумани Гулзор ҚФЙ да истиқомат қилувчи Т.Л. эканлиги, уларнинг ёнида умумий 25 килограммлик балиқ маҳсулотлари ҳамда овлаш учун махсус тўр ва қармоқ мавжудлиги аниқланади.
Ҳолат юзасидан ходимлар томонидан МЖтК нинг 90 моддаси 2 қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Зафаробод тумани Жиноят ишлари бўйича судга жўнатилди.
Шунингдек, Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам юқоридагига ўхшаш ноқонуний балиқ овлашлар олди олинмоқда.
Жумладан, Навоий вилояти “Тўда кўл” сув ҳавзасида фуқаро И.З., Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Амударё қирғоғида фуқаро Ж.Х., Наманган вилояти Радивон МФЙда жойлашган “Эски ер сув омбори”да фуқаро А.Т., Фарғона вилояти Ёзёвон туманида жойлашган “Марказий Фарғона сув омбори” да фуқаро У.У. лар ноқонуний равишда балиқ овлаётган вақтда Қўриқлаш ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, МЖтК нинг 90 моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда 3 400 000 сўм миқдорда жарима қўлланилди.