1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами ҳудудларда кенг нишонланди
Устозга эҳтиром, барча замонларда, айниқса, шарқ жамиятларида, жуда юқори баҳоланиб келинмоқда. Бу анъаналар тарихий манбаларда ўзига хос ўрин тутади ва ўтган асрлар давомида жамиятда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан соҳаларга ва соҳа ваколатларига қаратаётган диққат, устозларнинг аҳамиятини янада ошириб, уларга бўлган эҳтиромни янгича шаклда намоён этмоқда.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари, "Қўриқлаш" сафларида хизмат қилган, ҳозирда нафақада бўлган устоз-мураббийлар билан учрашиш учун ташриф буюрди. Ушбу тадбирлар доирасида устозларнинг ҳолидан хабар олинди, уларнинг меҳнатлари, фидойилиги ва юқори профессионализми ҳамда жамиятдаги ўрни алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга таълим ва тарбия фаолиятида тинимсиз меҳнати орқали ёш авлодни тарбиялашдаги фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар тақдирландилар.
Тадбирлар давомида бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар намунали хизматлари эътироф этилиб, уларга Миллий гвардия қўмондонининг "Маънавият аълочиси" кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ушбу кун нафақат табриклаш, балки муваффақиятлар ва янги мақсадлар учун илҳомланиш учун ҳам яхши имконият бўлди. Устоз ва мураббийлар куни шундай жонли тадбирлар билан ўтказилиши, билим ва тарбия берувчиларнинг меҳнатини янада қадрлашга хизмат қилади.