Янгиликлар

13 Июнь 2024

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда

Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада ошириш, болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш мақсадида "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирлар доирасида ўтказилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жанговар чиқишлари, ҳарбий техника ва аслаҳалар кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотган бўлса, камондан ўқ отиш, бадминтон, шахмат, стол тенниси каби спорт мусобақалари эса тадбирларга кўтаринки руҳ бағишламоқда. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтаётган беллашувлар якунида эса ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.
Ўз навбатида, Фахрий қоровул оркестр жамоаси ўз чиқишлари билан янада кўтаринки руҳ бағишлайди десак муболаға бўлмаймиз.