ҲУДУДЛАРДА ПРОФИЛАКТИК ВА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Мамлакатимизда давлат объектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлигини таъминлаш борасида "Қўриқлаш" хизмати ўзининг вазифаларини бажариб келмоқда. Бу эса аҳоли тинчлиги ва хотиржамлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиб, жамиятимиз фаровонлигини таъминламоқда.
Андижон, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилди. Тарғибот ва ташвиқот ишлар жараёнида ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ва фуқароларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, тарифлари, яратилаётган имкониятлар ва соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳамда ойлик тўловлар ҳақида маълумотлар берилди. Якунда ўз хонадонларини ва тадбиркорлик объектларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.