Янгиликлар

12 Декабрь 2025

Наманган ҳамда Андижон вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари томонидан "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудуддаги криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тарғибот ишлари давомида, асосий эътибор маҳаллада жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, аҳоли хонадонларига қаратилди.

Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шу орқали жиноятчиликка қарши самарали курашиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан аҳолига батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида Қўриқлаш хизмати имкониятлари, унинг қулайликлари ва самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилди.