Янгиликлар

8 Май 2025

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбири доирасида Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳолини мулкий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида ўтказилган бу каби навбатдаги тадбирлар давомида маҳаллалардаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда аҳоли хонадонлари, мулкий хавфсизликни таъминлашнинг самарали чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди. Асосий эътибор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини техник қўриқлаш маркази тизимига улаш, уй-жой ва иш жойларини замонавий сигнализация воситалари билан жиҳозлаш масалаларига қаратилди. Мутасаддилар томонидан ҳар бир кўча, кўп қаватли уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини замонавий кузатув камералари, қўриқлов воситалари билан жиҳозлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбиркорлар билан савдо объектларини қўриқлаш хизматига топшириш учун шартномалар тузилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлашга олинди.