Янгиликлар

25 Апрель 2025

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Андижонда тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом эттирилмоқда

Ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси, шунингдек, бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган ушбу тадбирлар давомида мутахассислар аҳолига замонавий қўриқлов сигнализация воситаларини ўрнатишнинг афзалликлари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун қулайликлари тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.
Тадбирлар доирасида Қўриқлаш бошқармаси масъуллари тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мулкий жиноятларга чек қўйиш, фуқароларнинг мулкларини муҳофаза қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, савдо объектларга “ташвиш тугмачалари” ўрнатиш ҳамда қўриловга олиш тартиби, Қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти ва сигнализация воситаларининг ишлаш тартиби малакали мутахассислар томонидан тушунтирилди.
Тарғибот тадбирлари давомида кўплаб фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланиб, уларнинг уй ва объектлари Қўриқлаш хизмати томонидан қўриққа олинди.
Албатта, бундай профилактик тарғибот тадбирлари хавфсизлик тизимини мукаммаллаштиради ва фуқароларга тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириш имконини яратади.