Янгиликлар

9 Сентябрь 2024

"Музейлар ҳафталиги" доирасида ходимлар учун саёҳат ташкил этилди

Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Гулистон давлат университети “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига саёҳат уюштирилди.
Ушбу музей эл-юртимиз озодлиги, эркинлиги ва мустақиллиги учун олиб борилган кўп йиллик машаққатли курашларни ҳаққоний ва тўлақонли акс эттириш, мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонийлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдириш мақсадида 2019 йилдан ўз фаолиятини бошлаган.
Таъкидлаш жоизки, ходимлар музей мутахассислари томонидан қатағон қурбонлари ҳақидаги архив ҳужжатлари, фотосуратлар, ашёвий буюмлар, китоблар, видеоматериаллар билан кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

 

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu