Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида Ёнғин хавфсизлиги ойлиги муносабати билан Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Суҳбатда куз-қиш мавсумида иситиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёт чораларига амал қилиш, қурилмаларнинг созлиги ва иш ҳолатини назорат қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқотларда, фавқулодда ҳолатлардаги ҳаракатлар, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ҳақида сўз борди. Шунингдек, ходимларга бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш, фавқулодда вазиятлар бўлинмаларининг шахсий ҳимоя анжомлари намойиш этилиб, улардан фойдаланиш тартиблари амалий тарзда тушунтирилди.
Тадбирда тиббиёт ходимлари иштирок этиб, ходимларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини амалда намоён этдилар. Тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидалари, турли жароҳатлар ҳолатида зудлик билан кўриладиган чора-тадбирлар ҳамда биринчи ёрдам кўрсатишда турникетлардан тўғри фойдаланиш ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Бундай тадбирлар, ходимларнинг онгини ошириш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.