Янгиликлар

12 Ноябрь 2025

Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирлар давомида аҳолига Телеграм ва бошқа мессенжерлар орқали келаётган турли хил (.apk) файллари ҳамда номаълум илова ва ҳаволаларни очмаслик, шубҳали манбаларга ишонмаслик лозимлиги ҳақида огоҳлантирувчи буклетлар тарқатилди.

Бу саъй-ҳаракатлар фуқароларнинг киберхавфсизлик бўйича билимини ошириш, уларни турли киберҳужум ва алдов усулларидан ҳимоя қилишга қаратилган.

Шу билан бирга Наманган вилоятида ҳам бу каби кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Поп туманида вилоят Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби томонидан “Қўшминор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар мулкининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кибермаданиятни юксалтириш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилди.

Тадбирлар давомида аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, аҳолига мулкий хавфсизликни таъминлашнинг замонавий усуллари, хусусан, уй-жойларни қўриқлаш хизматига улаш, кузатув камераларидан самарали фойдаланиш, айниқса, интернет орқали содир этилиши мумкин бўлган киберҳужумлар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фуқароларга киберхавфсизлик қоидалари, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, шубҳали ҳаволалар ёки номаълум шахслардан келган маълумотларга ишонмаслик ҳақида тушунтиришлар берилди.