Янгиликлар

22 Декабрь 2025

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг фарзандлари учун “Ота-онам билан бир кун” лойиҳаси ташкил этилди

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг фарзандлари учун “Ота-онам билан бир кун” лойиҳаси ташкил этилди.

Кун давомида болалар ота-оналари билан елкама-елка туриб, қўриқлаш хизматига оид кундалик хизмат жараёнларини бевосита кузатдилар. Улар хизмат интизоми, сергаклик, масъулият ва фидойилик каби муҳим фазилатларни амалда кўриб, ходимлар зиммасига юклатилган вазифаларнинг нақадар шарафли ва масъулиятли эканини чуқур ҳис этдилар.

Тадбир давомида болаларга Қўриқлаш хизмати фаолияти, хавфсизликни таъминлашда қўлланилаётган техника ва махсус воситалар ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Шунингдек, маънавий-маърифий суҳбатлар орқали ватанпарварлик, қонунга ҳурмат ва жамоат хавфсизлигини асраш ғоялари кенг тарғиб этилди.