Ходимларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида маънавият ойлиги доирасида ижодий учрашувлар ташкил этилмоқда
Ходимларнинг маънавий ва маданий савиясини ошириш, уларнинг дунёқараши ва фаол ҳаётий позициясини юксалтириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Маънавият ойлиги” доирасида навбатдаги кенг кўламли тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Миллий академик театрининг таниқли, халқ севган актёрлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида машҳур актёрлар томонидан театр санъати, актёрлик маҳорати, миллий маданиятимиз ва маънавий қадриятларимиз ҳақида фикрлар билдирилди, уларнинг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашилди.
Бундан ташқари Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳамда уларнинг оила-аъзолари учун Қўриқлаш Департаменти ашула ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури ташкил қилинди.
Концерт дастури доирасида хушовоз хонандаларнинг чиқишлари йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.
Ушбу тадбир ходимларнинг маънавий оламини бойитиш, уларни маданият ва санъатга янада яқинлаштириш, оила аъзолари билан мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳим аҳамият касб этди.