Янгиликлар

27 Апрель 2025

"Маънавият ойлиги" доирасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Оила-ҳақиқий бахт ва ҳаловат қўрғонидир! Бугун Сирдарё вилоятидаги мусиқали драма театрида Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида концерт дастури ташкил этилди. Қўриқлаш Департаменти Ансамбли хонандалари томонидан ташриф буюрганларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Ушбу тадбир ёшу кексага бирдек манзур бўлиб, хонандалар томонидан ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, ҳар хил қизиқарли чиқишлар уларнинг маданий ҳордик олишида самарали аҳамият касб этди.