Янгиликлар

29 Апрель 2025

“Маънавият ойлиги” доирасида китобхонлик учрашувлари ҳамда китоб ярмаркалари ташкил этилмоқда

“Маънавият ойлиги” муносабати билан ходимларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг билим савиясини ва дунёқарашини кенгайтириш ҳамда маънавий-маърифий муҳитни янада бойитиш мақсадида китобхонлик учрашувлари ҳамда китоб ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Жумладан, бу каби тадбирлар куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари ходимлари учун ўтказилди. Тадбирлар доирасида шахсий таркиб кутубхоналарга ташрифлар буюриб, китобхонлар учун яратилган қулайликлар билан танишиб, у ерда сақланаётган бадиий ва жаҳон адабиётлари бўйича маълумотларга эга бўлишди ҳамда кутубхоналарга аъзоликга қабул қилинди.
Бундан ташқари, шахсий таркиб учун китоб ярмаркалари ҳам ташкиллаштирилди. Мазкур ярмаркаларда жаҳон ва ўзбек намояндаларининг ажойиб асарлари жамланган бўлиб ходимлар ушбу ярмарка орқали ўзлари учун зарур бўлган китоблар жамланмасини олиш имкониятига эга бўлдилар. Тадбиркорлар томонидан махсус чегирмалар ташкиллаштирилиб, ходимлар ушбу имкониятлар орқали маънавий салоҳиятларни янада оширди десак адашмаган бўламиз.
Мазкур тадбирлар, айниқса, янги хизмат фаолиятини бошлаган ёш кадрлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг маънавий камолоти ва шахсий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Китоб ўқиш орқали ходимлар нафақат касбий салоҳиятини, балки маънавий-маърифий билимларини ҳам мустаҳкамламоқда.